Туркия Ички ишлар вазирлиги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон режимига қарши фикр билдирган сайёҳлар турк ерига қадам қўйиши билан ҳибсга олинишини маълум қилди. Бу ҳақда 7 март куни The Times маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Туркия ИИВ раҳбари Сулейман Сойлу сайёҳлар Курдистон ишчи партияси митингларида қатнашиб, «сотқинлик» қилганлиги аниқланса, улар Бодрум ва Анталя каби машҳур курортлар аэропортларидаёқ қўлга олиниши мумкинлигини маълум қилди.
«Европа ва Германияда ушбу террорчилик ташкилотининг намойишларида қатнашиб, сўнгра Анталя, Бодрум ёки Муглага таътилга келадиган одамлар бор», — деди у.
Бу таҳдидлар Германияда жиддий қабул қилинди, у ерда ТИВ Туркияга ташриф буюришни режалаштираётган фуқароларига ижтимоий тармоқларда Эрдўғон ҳукуматини танқид қилмасликни тавсия қилди.
Изоҳ (0)