Американинг Forbes журнали ҳисобига кўра, реалити-шоу юлдузи Кайли Женнер дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб топилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
У ўзининг шахсий косметик брендига асос солган.
«Буни кутмаган эдим. Келажакни олдиндан кўриб бўлмайди-ку. Лекин жуда хурсанд бўлдим. Бу жуда катта ютуқ», — дейди 21 ёшли бизнес-вумен.
Кайли бизнесини бошлаган пайти унга кўплаб мухлисларни тақдим этган ижтимоий тармоқлардан миннатдор эканини айтган.
Қиз 2016 йилда Kylie Cosmetics косметик брендига асос солган. Ҳозирда унинг даромади миллиард доллардан ошган. Марк Цукерберг эса 23 ёшида миллард долларга эга бўлган эди.
Изоҳ (0)