4 март куни республика бўйича антициклон кириб келиши билан баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10—15 даража илиқни, шимолда 5—10 даража илиқни ташкил этади.
5 март куни республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида барқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3—8 даража илиқни, кундузи 8—13 даража илиқни ташкил этади.
6—9 март кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража илиқ, 6—7 мартда кундузи 8—13 даража илиқ; 8—9 мартда 10—15 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)