• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пойтахтни Жиззахга кўчиришни таклиф қилган ёзувчи: Мирзиёевга «пахта» қўймаганман

    Ёзувчи Эврил Туроннинг (Мамадали Маҳмудов) пойтахтни Тошкентдан Жиззахга кўчириш таклифи ижтимоий тармоқларда турлича талқин қилинди. «Minbar.uz» ёзувчи билан боғланди ва унинг таклифи президентга «пахта қўйиш» сифатида баҳоланаётганига муносабатини сўради.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Биринчидан, мен ҳукумат тепасидагиларни унча яхши билмайман. Иккинчидан, 1993 йилдан бери Шавкат Мирзиёевни танийман. Лекин қамалганимдан кейин бошқа кўрмаганман. Интернетда чиққан ‘Пахта қўйибди, маддоҳ’ каби иддаоларни ўқиб беришди. Мен қандай бўлсам шундай ёзаман. Бировга маддоҳлик қилиш менинг зеҳниятимга ёт. Ислом Каримовни ёмон дедимми, ёмонлигича қамалиб чиқдим. Мирзиёевнинг ғайратли, ишчан одам эканини биламан, ўша пайтларда буни ўз кўзим билан кўрганман. Университетнинг ректори менинг синфдошим Абдураҳмон Ражаб эди. Содиқ дўстларим бор эди, шулар орқали Мирзиёевни таниганман, суҳбатлашганман. Ҳокимиятга келган вақтиданоқ Мирзиёевни юрагимдан мақтаганман, қўллаган бўлсам юрагимдан қўллаганман. Исмат Хушевга ва чет элдаги бошқа дўстларимга «бу одам 20 соатлаб ишлайди, ниҳоятда ҳаракатчан одам» деб айтганман. Ростан ҳам ишлаяпти, ҳаммамиз якдил бўлиб Президентга ёрдам беришимиз керак. Ҳаммада камчилик бўлиши мумкин, ҳеч ким қусурдан холи эмас», – дейди ёзувчи.

    Эврил Турон пойтахтни кўчириш ҳақидаги таклифига ҳам изоҳ берди:

    «Тошкентнинг пойтахтга айлантирилгани ҳақида турли версиядаги маълумотлар юради. Баъзи манбаларга кўра Тошкент Кремлнинг қутқуси билан пойтахтга айлантирилган. Пойтахтни алмаштириш таклифи менинг бир фикрим эди, бу менинг гапим тўғри дегани эмас. Кимдир бошқа фикр айтади, яна кимдир мутлақо бошқа фикр айтади. Жамият фикр алмашув билан ривожланади. Пойтахтни кўчириш масаласига тўхталсак, пойтахтни Самарқандга кўчириб бўлмайди. Чунки у ердаги ҳамма эски уйларни бузишга тўғри келади. Эски маҳаллалардаги турли тилда гаплашувчи маҳаллий аҳолини кенгликларга кўчириш керак. Самарқанд очиқ музей шаҳри бўлиши лозим.Тошкент шаҳри Истанбул, Олмаота, Нью-Йорк каби шаҳарлардек бир улуғвор шаҳар сифатида қолаверади. Бу унинг нуфузига, ривожланишига тўсиқ бўлмайди. Пойтахт нисбатан ўртароқда бўлиши маъқул, ўрталиқ деб Навоийни айтишимиз мумкин, лекин менинг нуқтаи назаримга кўра, балки хато қилаётгандирман, энг қулай жой Ғаллаорол билан Булунғурнинг орасидир. Шу жой ҳамма вилоят учун ўрталиқ ва қулай деб ўйлайман. У ернинг об-ҳавоси ўзга бир дунё. Помир тизмаларидан Ғўбдин тоғига қадар кенгликда қуриш мумкин. Ҳеч жой бузилмайди. Шаҳарлар шундай туғилади. Ҳозирги бузиб қурилаётган пулга буни қурса бўлади ва бу таклифни ‘Ўзбекистон иқтисодий қудрат чўққисига чиққанда’ деб айтганман. Мен ўзимни мутлақ ҳақ демайман, бор-йўғи бир нисбий фикр ташлаганман, холос. Кимдир эътироз билдирса буни ҳам тўғри қабул қиламан».

    Ёзувчи пойтахтни кўчириш таклифининг фойдали томонларига ҳам тўхталди:

    «Пойтахт кўчирилса, миллат ривожланади, давлат ривожланади, битта янги катта шаҳар пайдо бўлади. У ерда маҳаллийчилик ҳам бўлмайди. Масалан, Сирдарё вилоятида маҳаллийчилик йўқ. Биз ҳали оломонмиз, миллат сифатида шаклланмаганмиз. Олмония ёки Францияда ҳеч кимдан ‘қаерликсан, шаҳарликмисан, қишлоқимисан?’ деб сўрашмайди».

    Эврил Турон пойтахтни кўчириш таклифи ортидан бўлаётган гап-сўзларнинг сабаби таклиф моҳиятини тушунмаслик эканини урғулади:

    «Бу таклифни мен бир фикр дея берганман. Фикримнинг моҳиятини тушунмаганлар эса ижтимоий тармоқда, интернет сайтларида аравани қуруқ олиб қочишаяпти. Баъзи сайтлар эса тушуниб-тушунмасдан ‘пойтахтни кўчирмоқчи’ деб ёзишибди. Гап-сўз қилаётганлар аввал эссени тўлиқ ўқиб чиқишсин, бу таклифнинг бир фикр эканини тушуниб етишсин».

    Шунингдек, ёзувчи Ўрта Осиё бирлиги ҳақида фикрини айтди:

    «Келажакда биз Ўрта Осиё эллари бирлигини ташкил қилсак, ҳарбий бирлик, иқтисодий бирлик, ягона пул бирлиги бўлади, лекин ҳамма ўз ҳолича қолади. Бу худди Европа иттифоқига ўхшаган бирлашув бўлади».

    Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) 1943 йил 12 декабрда Фориш туманида туғилган. Қамалишидан олдин Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси котиби, Ўзбекистон маданият жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган. «Боғдон қашқири», «Туманли кунлар», «Ўлмас қоялар», «Қора дўлана» каби китоблари нашр қилинган. Хорижда «Бўз бўри», «Оқ гул» ва «Ой нури» романлари чоп этилган.

    02.03.2019, 13:05   Изоҳ (0)   154486
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг биноси жаҳон ислом архитектурасининг фахри бўлади (фото)

    02.03.2019, 12:50

    Қашқадарёда газ тармоғига ноқонуний уланган коллеж давлатга қарийб 12 миллион сўм зарар етказди

    02.03.2019, 12:35

    Шарқ миниатюра санъати музейида Тоир Болтабоевнинг шахсий кўргазмаси очилди (фото)

    02.03.2019, 12:10

    Қашқадарёда 60 минг долларлик тиббий ускуналар мутахассис етишмаслиги сабаб ишлатилмаяпти

    02.03.2019, 11:20

    Шавкат Мирзиёев: Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?

    02.03.2019, 10:05

    Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик аёлнинг шахси аниқланди

    02.03.2019, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.