Тhе Mashable нашри экспертлари MWC 2019 электроника кўргазмасидаги энг аҳмоқона гаджетни эълон қилди. Унга кўра, Nubia Alpha смартфон ва соат гибриди бу номга лойиқ топилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Nubia инновацион аппарат сифатида аталмоқда, аммо кутилган натижага эришмаган. У билакда қўпол ва арзон маҳсулотга ўхшаб кўринади, интерфейс эса жуда мураккаб», — дея қайд этди муаллифлар.
Nubia ақлли соатининг юзаси эгилувчан OLED дисплейи билан қопланган. У билакка мос ҳолда букилади.
Гаджетни синаб кўрган мутахассислар унда оддий вазифаларни бажариш, масалан хабар ёзиш осон функция эмаслигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)