Флорида штатининг Форт-Лодердейл шаҳрида кичик самолёт кўп қаватли уйга урилди, деб хабар берди «РИА Новости».
Оқибатда самолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:55 да содир бўлган. Реклама баннерли самолёт 18 қаватли бинога урилиб, унинг яқинидаги бассейнга қулаган. Турар жой биносида бир йилдан ортиқ вақт давомида таъмирлаш ишлари олиб борилган.
Бинода яшовчи 100 га яқин одам эвакуация қилинган, улардан ҳеч бири жабрланмаган.
Изоҳ (0)