Шимолий ирландиялик Брендан Рожерс «Лестер» клубини бошқаради. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.
Бунгача 46 ёшли мутахассис «Селтик»да бош мураббий сифатида иш олиб бораётган эди.
«Бу ерда бош мураббий сифатида ишлаш мен учун улкан шараф. Бу клуб, бу жамоа билан фахрланишлари учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Биргаликда ишлашимизни интизорлик билан кутмоқдаман. Ҳақиқатан ҳам бу жуда қийин давр бўлди. Биргаликда биз хоҳ майдонда, хоҳ майдон ташқарисида, албатта, кучли бўламиз. Келинг, олдинга тўғри қадам ташлаймиз», — дейди Рожерс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Лестер» Клод Пюэлни қониқарсиз натижалар сабаб ишдан бўшатган эди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)