«Шальке-04» ярим ҳимоячиси Набил Бенталеб Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳснинг 1-бўлимида «Манчестер Сити» дарвозасига пенальтидан 2 та гол урди (2:3).
Гелзенкирхен клуби учрашувнинг 1-бўлимидаёқ 2 та пеалтидан унумли фойдаланган мазкур мусобақа тарихидаги иккинчи жамоа бўлди, деб хабар беради Gracenote Live.
Бундай ҳолат биринчи марта 2012 йилнинг 30 апрелида бўлиб ўтган «Барселона»—«Милан» беллашувида юз берганди. Унда каталонияликлар 1-бўлимда 2 та пенальтидан «Милан» дарвозасини ишғол қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)