Россия президенти Владимир Путин ҳукуматдаги тўққиз генерални лавозимидан бўшатиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Россия ФВВнинг Сибирь минтақавий маркази раҳбари генерал-лейтенант Сергей Диденко, Красноярск ўлкаси ИИВ бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Александр Кузнецов ва Россия тергов қўмитасининг раис ўринбосари Ирина Зайберт лавозимидан бўшатилган.
Киров вилояти Федерал жазони ижро этиш бошқармаси бошлиғи генерал Владимир Никитеев ва бошқа ходимлар ҳам лавозимидан четлатилган.
Изоҳ (0)