Январнинг охирги кунлари Янги йилни оиласи билан нишонлаш учун хитойликлар катта шаҳарларни тарк этди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ой тақвимига кўра, бу йил Янги йил байрами 5 февралга тўғри келади. Шу сабаб, аэропорт ва мегаполис вокзалларида узун навбатлар ҳосил бўлган.
Xinhua ахборот агентлигининг хабар беришича, темир йўл операторлари 2019 йилги дам олиш мавсумида 413 миллионга яқин саёҳатни эълон қилган. Бу ўтган йилга нисбатан 8,3 фоизга кўп демакдир.
Мегаполислар шу кунларда бўшаб қолмоқда. Давлат 7 кун дам олиш куни эълон қилган.
Изоҳ (0)