News cover

“Сулҳ бузилди”. Украинада Россия зарбалари оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Россиянинг 5 май куни Украина бўйлаб уюштирган ҳужумлари оқибатида 27 киши ҳалок бўлди. Бу Киев таклиф қилган ва 6 майга ўтар кечаси кучга кириши керак бўлган сулҳга бир неча соат қолганида юз берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

6 май тонгида Россия Украинага яна ракета ва дронлар билан ҳужум қилди. Шундан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский Москва Киевнинг сулҳ ҳақидаги таклифини очиқчасига рад этганини билдирди.
Сулҳ ва таҳдидлар
Россия 8 ва 9 май кунлари Ғалаба байрами муносабати билан ўт очишни тўхтатишини маълум қилган. Бунга жавобан Украина ҳам жангларни тўхтатишини айтган эди. Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги агар Украина байрам тадбирларига халақит берса, Киев марказига “шафқатсиз ва оммавий ракета зарбаси” бериш билан таҳдид қилган.
Сўнгра Зеленский 5 май куни ярим тундан бошлаб муддациз сулҳ эълон қилди. У Украина Россиянинг “байрами” учун қисқа танаффус эмас, балки доимий тинчлик исташини айтди. 6 май куни эса Зеленский Россия сулҳни бузганини айтиб, Киев тез орада кейинги қадамларини белгилашини маълум қилди.
Қурбон ва талафотлар
Украина Ички ишлар вазири Игор Клименконинг сўзларига кўра, 5 май куни ярим тунгача бўлган ҳужумларда камида 27 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ киши яраланган. Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Россия 11 та баллистик ракета ва 154 та дрон ишлатганини билдирди.
Запорожьеда биргина авиазарба оқибатида 12 нафар тинч аҳоли вакили ҳаётдан кўз юмди. Днепрда эса 4 киши ҳалок бўлди. Полтавада газ қазиб олиш заводига берилган икки карра ракета зарбаси оқибатида беш киши ўлди, 37 киши жароҳатланди. Ҳалок бўлганлар орасида биринчи зарбадан сўнг ёрдамга келган икки нафар қутқарувчи ҳам бор.
Украина жавоби
Украина ҳам 5 май куни Россия ҳудудларига узоқ масофали зарбалар берди. Чегарадан 1000 километр узоқликдаги Чувашияда икки киши ҳалок бўлди, 34 киши (жумладан, бир бола) яраланди. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Зеленский бу ҳужумлар ҳарбий-саноат объектларига қаратилганини ва Россия зарбаларига “адолатли жавоб” эканини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги эса бир кечада Украинанинг 289 та дронини уриб туширганини даъво қилмоқда.
Москвада хавфсизлик чоралари ва чекловлар
Россия 9 май кунги парадга тайёргарлик кўрмоқда, бироқ хавфсизлик чоралари туфайли тадбир қисқартирилган. Унда оғир ҳарбий техникалар намойиш этилмайди. Москва аҳолиси парадда алоқа ва мобил интернет чекланиши ҳақида огоҳлантирилди. Март ойидан бери Россия шаҳарларида интернет билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.
Кремль вакили Дмитрий Песков қўшимча хавфсизлик чоралари Украина зарбалари хавфи билан боғлиқлигини тан олди. Шунингдек, хорижий разведка маълумотларига кўра, президент Владимир Путиннинг шахсий хавфсизлиги ҳам кучайтирилган.

Бугун, 18:39

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: