Алишер Саломов Ўзбекистоннинг Дубайдаги (Бирлашган Араб амирликлари) бош консули этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 октябрда ўрнатилган. Ўша йили Дубайда Ўзбекистоннинг бош консуллиги фаолият кўрсатишни бошлади.
2007 йилда эса Абу-Дабида мамлакат элчихонаси очилди.
Изоҳ (0)