АҚШлик режиссёр ва продюсер Даниэл Тутт ва унинг ёрдамчиси Лена Сулповар ижодий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбеккино» МА ташаббуси билан бир гуруҳ АҚШлик киноижодкорлар ижодий режалар билан Ўзбекистонга келишди. Учрашувга келган АҚШлик режиссёр, продюсер Даниэл Тутт ва унинг ёрдамчиси Лена Сулповар билан дастлабки мунозаралар продюсер Зафар Йўлдошев билан АҚШга ижодий сафар вақтида амалга оширилган эди. Бу ҳақида ОАВларига матбуот анжуманида ҳам маълум қилганмиз. Уларнинг юртимизга келишдан энг асосий мақсади Ўзбекистон туризимини дунёга тарғиб қилиш учун бир нечта роликлар суратга олиш ва «Ўзбеккино» билан ҳамкорликда Ўзбекистон тарихи билан боғлик иккита лойиҳани амалга оширишдир. Америкалик ижодкорларнинг режасида «Ўзбеккино» МА раҳбарияти билан бундан ташқари Туризим қўмитаси раҳбарияти, Маданият вазирлиги раҳбарияти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакиллари билан учрашиш режалаштирилган. Даниэл Туттнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива тарихий шаҳарларига саёҳат қилиши режага киритилган.Жаҳонгир Аҳмедов, режиссёр
Изоҳ (0)