8 январь, сешанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасанинг 1-тури доирасида 2 та учрашув бўлиб ўтади.
«D» гуруҳининг иккинчи ўйинида Ироқ терма жамоаси Вьетнам термаси билан баҳсга киришади. Учрашувга Тошкент вақти билан 18:30 да старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳнинг биринчи баҳсида Эрон термаси Яман терма жамоаси устидан йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«E» гуруҳида 1-тур доирасида битта беллашув ўтказилади. Ушбу ўйинда Саудия Арабистони терма жамоаси КХДР термаси билан жанг қилади. Баҳс 21:00 да бошланиши белгиланган.
Маълумот учун, «E» гуруҳининг иккинчи ўйини Ливан терма жамоаси ва Қатар термаси ўртасида кечади. Беллашув 9 январь, чоршанба куни бўлиб ўтади.
Осиё Кубоги—2019
«D» гуруҳи, 1-тур
8 январь, сешанба
Ироқ—Вьетнам 18:30
«E» гуруҳи, 1-турСаудия Арабистони—КХДР 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)