2018 йилнинг 27 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманида «Навдак» МФЙда яшовчи М.С. хизмат фаолиятини ўтаётган туман ички ишлар бошқармаси профилактика инспекторига боши билан юзига уриб жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Воқеа профилактика инспекторининг фуқаро М.С. ва унинг уйида Мажбурий ижро бюроси ходими К.Д. билан ўзаро жанжаллашаётганлиги сабабли тартибга чақирмоқчи бўлиб, уни маҳалла фуқаролар йиғини идорасига олиб бормоқчи бўлган пайтда содир бўлди.
Натижада ички ишлар ходимига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро М.С. эса қўлга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)