Навоий давлат педагогика институти қошида Қатағон қурбонлари хотираси музейи очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Музейда миллий озодлик йўлидаги курашда қурбон бўлган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумотлар, ҳужжатлар, суратлар ва буюмлар жамланган.
Ташриф буюрувчилар «Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши», «1930—1937 йиллар қатағони», «Пахта иши», «Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши ва қатағон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши» сингари залларда ўзларини қизиқтирган мавзуларда маълумотлар олиши мумкин.
Изоҳ (0)