«Барселона» клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси 2018 йилда 5 та етакчи чемпионатдаги барча футболчилар орасида 6 та кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда «Чемпионат.com» хабар берди.
Якунланаётган йилда Месси энг кўп гол урди, голли узатма беришда ҳам етакчилик қилди, энг кўп алдамчи ҳаракатларни амалга оширди, жарима зарбасидан ва жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилишда ҳам энг юқори натижага эришди, бундан ташқари барча футболчилар орасида энг кўп голли вазиятларни яратди.
Қайд этиш жоиз, аргентиналик ҳужумчи турли сабабларга кўра жами уч ҳафта ўйинларда майдонга тушмаган.
Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи Испания чемпионатида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 10 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Олтин тўп» — 2018 га овоз бериш жараёнида 5 ўринга лойиқ кўрилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)