Германия суди Мутгаузен концлагерининг 36 та қотилликка алоқадорликда айбланган 95 ёшли собиқ қоровулини суд қилишдан бош тортди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Берлин федерал ери суди айбланувчи устидан суд жараёни бошлаш учун далиллар етарли эмаслигини маълум қилган. Хусусан, суд айбланувчининг қўриқлаш хизматида ишлагани, бироқ умуман Маутгаузенда бўлмагани ҳамда Линцдаги конслагерга алоқадор фабрикада ишлаганини аниқлаган.
Прокуратура суд ҳукми устидан шикоят қилган. 95 ёшли эркак қотилликда бевосита айбланмаган, бироқ 36 233 нафар кишининг ўлимига алоқадор деб топилган эди.
Изоҳ (0)