25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, деб ёзади ЎзА.
БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилнинг 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь — Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, деб эълон қилинган.
БМТ шу орқали барча ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотларини мазкур кунда жамоатчиликни ушбу долзарб муаммо ҳақида хабардор этишга бағишланган тадбирларни ташкиллаштиришга чақирди.
2014 йилда БМТ Бош котиби аёлларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга қаратилган УНиТЕ номли ташаббусни очиқ деб эълон қилиши муносабати билан мазкур ташаббус бўйича турли тадбирлар дунё бўйлаб барча шаҳарлар, кўчаларда 25 ноябрдан то 10 декабргача жамоатчиликнинг фаол иштирокида ўтказила бошланди.
Тошкентдаги Compass кўнгилочар савдо марказида «16 кун зўравонликсиз!» деб номланган акциянинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси «Истиқболли Авлод» ижтимоий ахборот маркази томонидан, Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган тадбирда барча иштирок этиши мумкин. Унда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш, одам савдоси муаммоси ва унинг олдини олишга оид фойдали маълумотлар билан бирга таниқли санъаткорларнинг концерт дастурлари намойиш этилади.
Изоҳ (0)