«Тошкент—Мумбай» авиарейси самолёти йўловчининг юрак хуружи туфайли Самарқандда шошилинч қўнди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати маълум қилди.
Трап ёнида кутиб турган тез тиббий ёрдам машинаси йўловчини Самарқанд шаҳридаги касалхоналардан бирига олиб кетди.
Самолёт Тошкент халқаро аэропортидан соат 00:05 да парвоз қилганди. Орадан кўп ўтмай, ҳаво кемаси Афғонистон ҳудудига кирганда йўловчининг мазаси қочди. Унинг ҳолатини баҳолаган экипаж бортни ортга қайтариш ва яқин орадаги йирик шаҳар аэропортига қўнишга қарор қилди.
Йўловчи шифокорлар ихтиёрига топширилганидан кейин самолёт рейсни бажаришда давом этди ва Мумбайга бироз кечикиш билан, соат 6:15 да етиб борди.
Изоҳ (0)