20 давлатдан 200 нафарга яқин ёш математиклар иштирок этиши кутилаётган математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада сабаб Хоразм вилоятига дастлабки халқаро делегациялар ташрифи бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Меҳмонлар Урганч халқаро аэропортида вилоят ҳокимлиги масъуллари, бошқа идоралар ходимлари томонидан кутиб олинмоқда.
Олимпиада иштирокчилари сифатида Малайзиянинг бир қатор нуфузли университетларидан профессор ҳамда талабалар Урганч шаҳрига етиб келди.
Меҳмонлар халқаро олимпияда бошланадиган кунга қадар Урганч ва Хива шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилишади. Кўхна воҳа ва унинг тарихи, илмий салоҳияти борасида тасаввурга эга бўлишади.
Хорижий давлатларнинг делегациялари ташрифи давом этмоқда.
Изоҳ (0)