Фарғона олимпия захиралари мактаб-интернатида Президент соврини учун ўтказилаётган «Ташаббус – 2018» кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичи иштирокчиларининг маҳсулотлар кўргазмаси ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Кўрик-танловда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришиб, иқтисодиёт ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, ташаббускорлиги билан бошқаларга намуна бўлаётган 93 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунарманд иштирок этди.
Данғара туманидаги «Аюбхон текстил» МЧЖ раҳбари Дилшода Усмонова «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори», Қува туманидаги «Фарғона тиббий диагностика» МЧЖ раҳбари Абдумалик Эргашев «Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори», Фарғона туманидаги «Водий милк» фермер хўжалиги раҳбари Алишер Абдураҳмонов «Йилнинг энг яхши фермери», Олтиариқ туманидаги «Садо» хусусий корхонаси раҳбари Сардор Нортожиев «Йилнинг энг яхши ҳунарманди», Учкўприк туманидаги «Меҳригиё» оилавий корхонаси раҳбари Хондамир Нуриддинов «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» йўналишларида ғолибликни қўлга киритди.
Танловда «Энг яхши тадбиркор аёл», «Энг яхши инновацион лойиҳа», «Ёшларга энг кўп иш жойи яратган тадбиркор», «Энг яхши оилавий бизнес соҳиби», «Энг яхши экспортчи», «Энг масъулиятли ижтимоий шерик», «Йилнинг энг яхши маҳсулоти» каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Изоҳ (0)