Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 15:00 ларда Қўрғонтепа туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.Ҳ. Қорасув шаҳрида ўзи ишлаб келаётган ошхона ёнида 2,5 грамм миқдордаги гашиш гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотаётган вақтда жиноят устида ушланди. Бу ҳақда Қўрғонтепа туман ИИБ тергов бўлими хабар бермоқда.
52 ёшни қаршилаган Қ.Ҳ. тажрибали ва қўли ширин ошпаз сифатида донг таратган.
У жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасининг 5-қисми ва 139-моддаси 2-қисми «а», «г» бандлари билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)