АҚШнинг бир нечта давлат инвестиция фондлари Марк Цукербергни Facebook директорлар кенгаши раҳбари лавозимидан олиш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда, деб ёзади «Spot».
Нью-Йорк давлат хизматчилари пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилувчи шаҳар ғазначиси Скотт Stringer (активлари — 195 миллиард доллар) Цукербергнинг истеъфоси тарафдори бўлиб чиқмоқда. Шунингдек, мазкур чоранинг зарурлигига Род-Айленд, Иллинойс ва Пенсильвания штатларининг ғазначилари ҳам қўшилган.
Stingerнинг баёнотида Facebook «америкаликлар ва инвесторларнинг ишончини тиклаши» лозимлиги таъкидланади. Бунинг учун, ғазначининг фикрича, компания директорлар кенгашининг мустақил раҳбарини тайинлаш лозим.
Изоҳ (0)