Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясида навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати маълум қилди.
Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала ташкилотга янги раҳбар сайлаш эди. Ушбу лавозимга Аҳмаджон Раҳимов номзоди илгари сурилди. Йиғилганлар кўрсатилган номзодини қўллаб-қувватлаши натижасида Аҳмаджон Раҳимов Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг раиси этиб сайланди, дейилади МОҚ хабарида.
Маълумот учун, Аҳмаджон Раҳимов 1975 йилда таваллуд топган. Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Оилали. Уч фарзанднинг отаси.
Изоҳ (0)