АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақт ичида КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан навбатдаги учрашув санаси маълум қилинишини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Учрашув жуда яқин вақт ичида ўтади. Биз бу ҳақда эълон берамиз», — деди у Нью-Йоркда журналистлар билан ўтказган учрашувида.Нью-Йоркда журналистлар билан ўтказган учрашувида.
Ўз навбатида, АҚШ давлат котиби Майк Помпео икки давлат раҳбарининг учрашуви октябрь ойида бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)