Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 6 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Муфтий ҳазратлари дастлаб Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртида маънавий-маърифий ишлари билан танишди, «Мустақиллик куни» дарсини ўтди ва талабалар билан «Илм олиш фазилати» мавзусида суҳбатлашди.
Ташриф давомида муфтий ҳазрат Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди ёнидан барпо қилинган конференция залида қозиёт тизимидаги масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари билан самимий мулоқот қилди. Мулоқот чоғида Имом Эшон Муҳаммад жоме масжидининг тубдан таъмирлангани, атрофи ободонлаштирилгани, ҳақиқий маънавият ўчоғига айлангани, имом-хатиблар ишларида ҳам ўзгаришлар бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.
Изоҳ (0)