Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Ҳозиргина -69 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Бобоусмон Ботуров финал жангини ўтказди. Унга ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов рақиблик қилди. Ҳакамлар 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа Ўзбекистоннинг олтин медаллари сони 19 тага етди.
Аввалроқ -49 кг ва -60 кг вазнда Ҳасанбой Дўстматов, Шунқор Абдурасулов кумуш, -52 кг вазндаги Жасурбек Латипов ҳамда -56 кг вазнли боксчи Миразизбек Мирзҳалилов, шунингдек, -64 кгдаги Иқболжон Холдоров эса олтин медалга эга чиққани ҳақида хабар берилганди.
Куннинг сўнгги жангида Исроил Мадримов қозоғистонлик рақибига қарши финалда рингга чиқади:
- -75кг: Исроил Мадримов- Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
Изоҳ (0)