Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нукусда «Ибратли оила» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Оила институтини мустаҳкамлаш, «Соғлом оила – соғлом жамият» ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришга қаратилган танловнинг навбатдаги босқичида 15 оила иштирок этди.

Иштирокчилар меҳр-оқибат, қўни-қўшнилар орасидаги ҳамжиҳатлик, фарзандлар тарбиясидаги ибратли ишлари, ҳуқуқий саводхонлик бўйича ўз билимини намойиш этди. Оилаларда кўпроқ учрайдиган қайнона ва келин можароси, турли сабаблар оқибатида юзага келган келишмовчилик ҳолатлари ва уларнинг оқилона ечими акс эттирилган саҳна кўринишлари ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Нукус шаҳридаги Рустем Айбергеновлар оиласи энг ибратли оила сифатида эътироф этилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Танловда фаол иштирок этган оилаларга эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)