АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик лавозимидаги ютуқларига энг юқори баҳо қўйишини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Ўзимга ‘беш плюс’ қўяман. Мен қисқа муддатда эришганларимга ҳеч бир президент эришмаган», — деди Трамп Fox News телеканалига интервьюсида.
Президент унинг ҳаракатлари туфайли АҚШ иқтисодиёти ҳозирда бутун тарихидаги энг яхши вазиятда эканлигини таъкидлади.
Аввалроқ Трамп кўпчилик мамлакатлар, жумладан, Хитой, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Россиядан келтириладиган пўлат ва алюминий импортига божлар жорий қилди. Бунга жавобан бир қатор мамлакатлар ўз чораларини эълон қилди.
Изоҳ (0)