• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шайхонтоҳурда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди

    Бугун, 14 август куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент шаҳар прокуратураси ва шаҳар солиқ хизмати раҳбар ходимлари бошчилигида оммавий тозалаш ва ободонлаштириш тадбири ташкил этилди, деб ёзади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Шайхонтоҳур тумани 13-даҳасида қаровсиз ўсган дарахтларнинг шох-шаббаларини тартибга келтиришдан бошланган ҳашар ишлари давомида ён-атроф чиқиндилардан тозаланди, йўлларда рухсатсиз ўрнатилган тўсиқлар олиб ташланди. Ҳудудда жойлашган 19-умумтаълим мактаби ҳудудида ҳам қурилиш-реконструкция ишлари бошлаб юборилди.

    Бундан ташқари, айни вақтда маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Иккита кўп қаватли турар жой ўртасида мақсадсиз қолдирилиб кетилган бўш майдон ўрнида эса эндиликда янги кўп қаватли уй қад ростлайди. Ҳар бир кўп қаватли уйлар олдида замонавий болалар майдончаларининг қурилиши режалаштирилган.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Даҳадаги 31-кўп қаватли уйда шу кунгача том билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, туман сектор мутасаддилари томонидан олиб борилган ўрганиш ишларидан сўнг ҳудуддаги шу ва бошқа масалалар ҳам тўлиқ бартараф этилди.

    Шайхонтоҳур туманининг «Шодлик» маҳалласи аҳолисини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммолар, яъни кўп қаватли уйлар томидан чакка ўтиши ёки бўлмаса ертўлаларда сув тошиши, кириш йўлакларининг эса таъмирталаб аҳволга тушиб қолгани бу ерда яшовчиларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келаётган эди. Тошкент шаҳрининг 1-секторига масъул мутасаддилар саъй-ҳаракати билан бу каби узоқ йиллик муаммоларга ҳам ижобий ечим топилди, таъмирлаш ишлари учун имтиёзли кредит ажратилди.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари натижаси ўлароқ кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароити ҳам яхшиланмоқда. Янги таъмирдан чиққан ва зинапоялари гуллар билан безатилган йўлаклар кишига кўтаринкилик бағишлайди. Маҳалла ҳудудидаги эски гаражлар ўрнида ҳозирда замонавий автотураргоҳ барпо этилди.

    Илгари кўп қаватли уйлар йўлаги олдида бетартиб қолдириладиган ва йўлларни тўсиб қўядиган автоуловлар эндиликда ёғингарчилик ва турли фавқулодда ҳолатлардан ҳимоялаган алоҳида тўхтаб туриш жойларига эга бўлди.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    «Маннон Уйғур» номли маҳалланинг 23 та кўчасига янги асфальт қопламалари ётқизилди. Бугунги ободонлаштириш ишлари доирасида мактабгача таълим муассасасида ҳам қурилиш ва тозалаш ишлари олиб борилди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан айни пайтда Тошкент шаҳридаги қатор MTM ва болалар спорт майдончалари таъмирланиб, уларда жажжи болажонлар учун зарур шароитлар яратилмоқда.

    Ана шу саъй-ҳаракатлар натижасида Шайхонтоҳур, Юнусобод, Учтепа, Олмазор ва Яшнобод туманларида болаларга завқ улашувчи масканлар барпо этилди.

    14.08.2018, 22:45   Изоҳ (0)   10530
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» байрам кунлари ички рейсларда чегирмалар эълон қилди

    14.08.2018, 21:28

    Видео: Сурхондарёдаги икки севишган ёш нима учун ўзини поезд остига ташлади?

    14.08.2018, 21:15

    Тошкент шаҳар ИИББнинг «Жаҳонгир Умаров иши»га алоқадор бир қатор ходимлари ишдан олинди

    14.08.2018, 20:57

    Шавкат Мирзиёев хорижий сафарларга чиқаётган ҳокимлар шартномаларнинг қуруқ сони ортидан қуваётганини танқид қилди

    14.08.2018, 20:29

    13 августдаги тест синовлари натижалари эълон қилинди. Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари якунланди

    14.08.2018, 20:13

    Шавкат Мирзиёев Жиззахда бўладиган Халқаро инвестиция форумини юқори савияда ташкиллаштириш ҳақида кўрсатма берди

    14.08.2018, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.