Ўзбекистон 2018 йилнинг январь-июнида 106 миллион долларлик уран сотган, деб ёзади Spot Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 94,7 фоизни ташкил қилди. Импортнинг умумий тузилмасида кимёвий маҳсулот 6,9 фоизни эгаллади.
Кимё маҳсулотлари ва буюмлари экспортининг умумий ҳажми эса 530 миллион долларга тенг бўлди, ўсиш — 104 фоиз.
Шунинг 219 миллион доллари МДҲ мамлакатлари, 311 миллион доллари — бошқа мамлакатларга тўғри келди (аниқлик киритилмаган).
Изоҳ (0)