Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент прокуратураси Чирчиқ дарёси, шунингдек, пойтахтдан оқиб ўтувчи каналлар ва коллекторларнинг қирғоқбўйи жойларида ўтказилган 10 кунлик текшириш давомида 769 та ноқонуний қурилишни аниқлади. Улар бузиб ташланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ўтказилаётган «Тоза канал» кампанияси доирасида ҳар бир сектордан биттадан, жами 44 та ишчи гуруҳи, шунингдек, Олий Мажлис сенаторлари ва депутатлари, Тошкент шаҳар ва туманлар кенгашлари депутатлари, «Маҳалла» хайрия жамғармаси ходимларидан иборат 11 та ишчи гуруҳ шакллантирилиб, тадбирга зарур бўлган 176 та техника воситаси жалб этилган.

Тошкент шаҳрида умумий узунлиги 412,5 километр бўлган 129 та канал, жумладан 17 та магистрал, 25 та хўжаликлараро, 80 та хўжалик ички каналлар ва 7 та коллектор мавжуд бўлиб, хатлов натижасида 75,6 километр узунликдаги 37 та ички каналлар ёпилиб кетганлиги, ер майдонларидан эса уй-жой ва бошқа мақсадларда фойдаланиб келинаётганлиги қайд этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Дунё
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди