Тошкент вилоятининг Тошкент тумани Келес шаҳрида 27 июль куни инсон ўлими билан тугаган жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Келес шаҳрида яшовчи Б.А. маст ҳолда, уйидаги оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи З.А.га пичоқ билан жароҳат етказган.
«Натижада З.А. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Б.А. эса ушланган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)