Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимизда хотин-қизларга алоқадор бир қанча масалалар, бу борада амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Матбуот анжуманида бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева маърузасида мамлакатда қонуний никоҳдан ўтмасдан, фақат шаръий никоҳ билан яшаётганлар борасида тўхталиб ўтди.
«Биламизки, бундай никоҳлар қонунчилигимизда ноқонуний никоҳ ҳисобланади ва юртимизда 12 мингдан ортиқ оила қонунан никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётгани аниқланди. Шундан маҳалла ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси аралашуви билан 5152 та оила никоҳи қонунийлаштирилди», — деди Норбоева.
Изоҳ (0)