Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия бозорида сотилаётган Ravon’нинг тўртта моделидан учтасининг нархи қимматлади. Бу ҳақда «Российская газета»га таяниб, «Spot» хабар бермоқда.

Фото: «Ravon.ru»

Фото: «Ravon.ru»

GM Uzbekistan ваколатхонаси R2 хэтчбеки ва Nexia седанининг нархини 50 минг рублга (тахминан 790 доллар), Gentra седанининг нархини 20 минг рублга (тахминан 310 доллар) оширди. R4 модели ҳозирча аввалги нархда сотилмоқда.

Автоматик трансмиссияга эга энг арзон машина саналувчи Ravon R2 хэтчбеки камида 489 минг рублга (7,700 доллар) сотилмоқда. Машина энг мукаммал тарзда бутланган ҳолатида 559 минг рублга (8,800 доллар) баҳоланмоқда.

Ҳозирда Россияда Nexia’ни 499 000—599 000 рублга (7,9 минг—9,5 минг доллар), R4’ни 529 000—659 000 минг рублга (8,4 минг—10,4 минг доллар), Gentra’ни эса 569 000—699 000 минг рублга (9 минг—11 минг доллар) харид қилиш мумкин.

Март ойида Россияда Ravon’нинг барча автомобиллари нархлари 10 минг—30 минг рублга қимматлаган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди