23–27 июль кунлари Олмаота шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокараларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Делегациялар томонидан Ўзбекистон – Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш давом эттирилди, биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди. Истиқболда биргаликда ўтказиладиган дала текширувлари Режа жадвали дастлабки лойиҳаси тайёрланди.
Музокараларнинг навбатдаги раунди Ўзбекистонда ўтказилади.
Изоҳ (0)