Грецияда ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 87 кишига етди. Бу ҳақда «Sputnik Греция» хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ 83 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Бош суд-тиббий эксперт Никос Каракукис 86 жасад ёриб кўрилганлигини маълум қилган. Кейинроқ яна бир жабрланувчининг Афина шифохоналаридан бирида ҳалок бўлганлиги маълум бўлди.
Грецияда мазкур ҳафта бир нечта йирик ўрмон ёнғинлари юз берди, Аттикада фавқулодда вазият эълон қилинган.
Изоҳ (0)