2018 йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2018—2019-ўқув йили учун 5-синфга қабул имтиҳонларини ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети матбуот хизмати хабар бермоқда.
2 июлдан 20 июль кунига қадар мактабга керакли ҳужжатларни 510 нафарга яқин ўқувчи топширди ва қабул имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Рўйхатдан ўтган ўқувчилар 23 июль куни «Ўзкўргазмасавдо» биносида бўлиб ўтган математика ва инглиз тили фанларидан имтиҳонларда иштирок этди. Имтиҳон 2 соат давом этди.
Имтиҳон Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Олий ўқув юрти мактабга имтиҳон жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда кўмак берди. Жумладан, имтиҳон жараёни http://live.inha.uz саҳифаси ва мактабнинг расмий Facebook саҳифаси https://www.facebook.com/AlKhorezmiySchool/ орқали онлайн намойиш этилди. Шу билан бирга имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш учун бир гуруҳ ота-оналар кузатувчи сифатида имтиҳон залига таклиф этилди.
Кириш имтиҳонлари якунларига кўра, ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига 60 нафар ўқувчи қабул қилинади. Имтиҳон натижалари 2018 йилнинг 30 июль куни эълон қилинади.
Изоҳ (0)