Суриялик қочоқларнинг аксарият қисми ватанига қайтишни эмас, Европа мамлакатларида яшаб қолишни истамоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Николай Бурцев маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Суриялик қочоқларнинг аксарият қисми Франция, Мальта, Германия, Буюк Британия, Дания, Швеция, Финляндия каби Европа мамлакатларида доимий яшаб қолиш истагида эканлигини таъкидлаш лозим», — деди Бурцев Россия ТИВ ва Бошқармалараро мувофиқлаштириш штабининг қочоқларни Сурия ҳудудига қайтариш юзасидан йиғилишида.
Изоҳ (0)