Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 18—27 июль кунлари «Мисс МДҲ—2018» гўзаллик танлови бўлиб ўтади. Ушбу танловда иштирок этиш учун Арманистонда актриса ва модель Ромелла Тамарян танланди. Бу ҳақда Newsarmenia хабар берди.
Ромелла 22 ёшда, у Ереван театр ва кино инситутида таҳсил олган. У рақсга қизиқади. Остонадаги танловда саралаш босқичларидан ўтган, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган жами 25 нафар қиз иштирок этган.
Ташкилотчиларнинг айтишича, танлов мамлакатларнинг мода саноати соҳасида ҳамкорлик қилишига йўл очади.
Изоҳ (0)