Индонезиянинг Сулавеси ороли соҳилларида кема ҳалокати оқибатида 16 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда қутқарувчилар баёнотига таяниб, «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Агентлик аввалроқ 13 кишининг ҳалок бўлганлигини маълум қилган эди.
«Охирги маълумотларга қараганда, 16 киши қурбон бўлган, икки нафар бедарак йўқолганни қидириш ишлари олиб борилмоқда. 55 киши қутқарилган», — дейди қутқарувчилардан бири.
Унинг сўзларига қараганда, қидирув ва қутқарув ишлари кеч тушганлиги учун тўхтатилган, улар 15 июнь тонгида давом эттирилади.
Кема ҳалокати Жанубий Сулавеси провинцияси маъмурий маркази — Макасар шаҳри яқинидаги сувда юз берган.
Изоҳ (0)