Бугун, 15 май санасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонларида умумтаълим мактабларининг 2009 йилда туғилган ўғил болалар ҳамда 2007 йилда туғилган ўқувчи қизлар ўртасида ОФКнинг «Оммавий болалар футболи куни»га бағишланган фестиваль бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Фестиваль давомида ёш иштирокчилар майдонда ўзларининг маҳоратларини намойиш этди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳга алоҳида мураббий тайинланди. Сўнгра ҳар бир гуруҳ ўзига ажратилган махсус жиҳозланган жойларга бориб, мураббийлари билан биргаликда эстафета, тўп муомаласи, тўпни қўлда ўйнаш, югуриш ҳамда тўп назорати бўйича машғулотлар ўтказишди.
Тадбир сўнгида иштрокчилар сертификатлар билан тақдирланди.
Изоҳ (0)