Санкт-Петербургда истиқомат қилувчи эркак отасидан 38 миллион рубль қарз бўлиб қолди. Бу ҳақда Россия Федерал суд приставлари хизмати маълум қилди.
35 ёшли қарздорнинг отаси судга мурожаат этиб, қарзни ундириб беришни талаб қилди. Лекин унинг ўғли суд қарорини ўз ихтиёри билан бажаришга шошилмади. Бунинг натижасида суд пристави уни Россиядан четга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум қилди.
Номи келтирилмаётган эркакнинг мулки бўлмагани учун приставлар унинг банк ҳисобида ижобий баланс пайдо бўлишини кутди ва керакли суммани ечиб олди.
Бундан ташқари, қарздор 2,4 миллион рубль мажбурий тўловни амалга ошириши лозим.
Эркак отасидан олган пулни нимага сафрлагани ва қарзни тўлагани пулни қаердан олгани номаълум.
Изоҳ (0)