Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан 5 май куни соат 11:00 да «Адлия ахбороти» номли брифинг ташкил этилади. Бундай брифинг ўз форматига кўра вазирлик томонидан илк бор ўтказилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Фото: Адлия вазирлиги

Фото: Адлия вазирлиги

Брифингда ҳафта давомида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳақида, шу жумладан, давлат раҳбарининг «Қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, ҳукуматнинг «Республикада замонавий саноат усулида омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда бошқа муҳим қонун ҳужжатлари ҳақида маълумотлар берилади.

Шунингдек, брифингдан сўнг Президент томонидан янги имзоланган «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ўта муҳим ҳужжат ҳақида пресс-конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир манзили — Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси, 16-уй (мўлжал — «Пойтахт» бизнес-маркази).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Маҳаллий
Тошкентнинг яна қатор ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди