Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3–8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11–13, кундузи 28–30 даража иссиқ бўлади, деб ёзмоқда ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7–12, Хоразм вилоятида 10–15, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12–17, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11–16, кундузи 25–30, айрим жойларда 33 даражагача иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12–17, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11–16, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4–9, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)