Boeing авиасозлик корпорацияси тизими 28 март куни WannaCry вирусини қўллаш билан боғлиқ киберҳужумга учради. Бу ҳақда The Seattle Times газетаси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
«Вирус метастазлар каби шиддат билан Норт-Чарлстондаги корхона чегараларидан ташқарига ёйилмоқда. Ҳозиргина узелларни йиғиш конвейери 777 ўчиб қолганлигини эшитдим», — дея огоҳлантиради муҳандис. У WannaCry йиғилаётган самолётлар борт компьютерларининг дастурий таъминотигача етиб бориши мумкинлигини истисно этмади.
Кейинроқ Boeing дастлабки хавфсирашлар бўрттириб юборилганлигини маълум қилди.
«Қайта тикловчи тадбирлар ўтказилди, муаммо ишлаб чиқариш ва товар етказишга даҳл қилмади», — дея ишонтиради Boeing.
Изоҳ (0)