Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Сиэтлдаги элчихонаси иши тўхтатилганлигига жавобан АҚШнинг Петербургдаги элчихонасини ёпади. Бу ҳақда «Известия» нашри манбасига таяниб «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги айнан шундай таклифни Россия президенти Владимир Путинга юборади. Президент ушбу масала бўйича якуний қарорни қабул қилади.
«Известия» нашри манбаси Москва Петербургдаги элчихонани ёпиши эҳтимоли юқори эканлиги, чунки унинг мақоми Владивосток ёки Екатеринбургдаги АҚШ элчихоналаридан муҳимроқ эканлигини билдирган. У Россия, шунингдек, америкалик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш билан жавоб қайтаришини таъкидлаган.
Изоҳ (0)