Ўзбекистонлик илк сайёҳлар гуруҳи Тожикистонга келди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Душанбе аэропортида 15 кишидан иборат гуруҳни мамлакат туризм компаниялари вакиллари гуллар билан кутиб олди.
«Дўсти» майдонидаги Исмоил Сомоний ҳайкали олдида «Салом, Тожикистон» тадбири ўтказилди.
Тожикистон туризмни ривожлантириш қўмитасига кўра, мамлакатга келган ўзбекистонликларнинг аксарияти маҳаллий санаторийларда дам олиш истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 19 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 30 кунгача визасиз кириб-чиқиш тартиби кучга кирди.
Изоҳ (0)