2017 йил иқтисодий тараққиёти якунлари бўйича Хитой дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда ХХР Давлат қўмитасининг тараққиёт ва ислоҳотлар бўйича раиси Хе Лифень журналистларга маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Хитой ЯИМ 2017 йилда 82,7 триллион юанга етди. Бу ўтган йилнинг 31 январидаги алмашув курси бўйича 12,2 триллион долларга мос келади. Бу кўрсаткич бўйича дунёнинг биринчи иқтисодиёти — АҚШдан 7 триллион долларга ортда қолмоқдамиз, бироқ дунёнинг учинчи ўриндаги иқтисодиёти Япониядан айнан шунча 7 триллион долларга олдиндамиз», — деди у.
Мансабдор ўтган йил давомида ЯИМ ўсиши аҳоли жон бошига 900 долларни ташкил этганлигига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)